Россия АҚШнинг Эронга қарши қурол- яроқ санкциялари муддатини узайтиришга уринаётганини қоралади
(last modified Tue, 09 Jun 2020 07:28:59 GMT )
июн 09, 2020 12:28 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШнинг Эронга қарши қурол- яроқ  санкциялари муддатини узайтиришга уринаётганини қоралади

Россия давлати АҚШ режими Эронга сиёсий мақсадлар билан босим ўтказаётганини таъкидлаб, дунё мамлакатларини Вашингтоннинг Эронга нисбатан қурол-яроқ санкциялари муддатини узайтириш ҳаракатларини қоралашга чақирди.

Ассошейтед пресснинг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров  БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ва хавфсизлик кенг аъзоларига йўллаган мурожаатида,  АҚШ бирёқлама равишда Эрон билан имзоланган Халқаро ядровий келишувдан чиқди деб ёзди.

Лавров шунингдек  АҚШ эндиликда  Эронга нисбатан қурол -яроқ санкцияларини давом эттириш учун БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 -чи сонли резолюциясидан фойдаланиш  ҳаққига эга эмас деб қўшимча қилди.

Россия ТИВ раҳбари ўз сўзларида АҚШ ТИВ-и тарқатган баёниясида, Дональд Трамп Халқаро ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини ижро этиш пайида эмас, балки 2231 сонли резолюциясидаги ўз ҳуқуқидан фойдаланишни назарга тутган деб эълон қилганини эслатди.

Лавров  Москва давлатини  Эронга қарши қурол- яроқ санкцияларини давом этишига қарши эканлигига ишора қилиб, БМТ ҳам  АҚШдаги сиёсий вазияти гаровига тушмаслиги керак. Москва  Халқаро ҳамжамиятнинг бошқа аъзолари  ядровий келишувни сақлаб қолиши учун саъй -ҳаракатларини давом эттиришади деб аниқлик киритди.

  •  

 

Ёрлиқ