Лондондаги ирқчиликка қарши намойишларда 130 киши қўлга олинди
Британия ички ишлар вазири Лондондаги ирқчиликка қарши эътирозли намойишларда 130 киши ушланди.
Кеча Британия ички ишлар вазири Прити Потел мамлакат парламентида, сўнгги кунларда ирқчиликка қарши намойишлар жараёнида 13 фуқарони қўлга олинганини маълум этди.
Британия ички ишлар вазири, мамлакатдаги ирқчиликка қарши эътирозларга тўхталиб, бундай намойишлар ноқонунийдир деб айтди.
Британия ички ишлар вазирининг хабар қилишича, сўнгги эътирозларда 35 нафар полициячи жароҳат олган.
Прити Потел шунингдек коронавирус инфекциясини тарқалгани сабаб айни ҳолда фуқароларнинг ҳар қандай ноқонуний митинг ва тўплашуви ноқонуний ҳисобланади деб изоҳлади.
Британия Бош вазири Борис Жонсон, ҳам ирқчиликка қарши намойишларни "қўзғолончилар" деб атади.
Якшанба куни ҳам минглаб британияликлар АҚШда қоратанли фуқаро Жорж Флойдни ваҳшийларча қатл этилганига эътироз билдириб намойиш ўтказишди.
Лондон эътирозчилари " Борис Жонсон ирқчидир" каби ишлар билан Бритиня давлатидаги уюшган адолатсизликка нисбатан нафратларини билдиришди.
Якшанба куни Европанинг турли мамлакатлари жумладан Белгия ва Италияда ирқчиликка қарши намойишлар ўтказишди.