АҚШ полицияси дунёда зўровонлик бўйича "рекордчи"дир
Маълумотларга кўра, АҚШ полицияси ўртача ҳисоб билан фуқароларни қўлга олиши жараёнида кунида 4 нафарни қатл этади.
СИ ЭН ЭН телеканалининнг бугунги хабарига кўра, АҚШда қоратанли фуқаролар Жорж Флойдни қатл этилгани бу мамлакатда кенг- қамровли намойишларга сабаб бўлаётгани билан бир вазиятда, маълумотлар дунёда АҚШ полицияси фуқароларни энг кўп қўлга олиши ва ё қатл этишидан далолат бермоқда.
2015 чи йилнинг июнидан 2016- чи йилнинг ушбу ойига қадар, АҚШда қўлга олиш жараёнида 1 минг 348 киши ҳалок бўлган ва бу рақам кунида 4 киши ва ой давомида 135 ўлим мавжудлигини кўрсатмоқда .
Британияда эса ушбу муддат ичида 13 киши ўлдирилган. Австралияда эса 2015-2016 йилларда эса 21 киши ҳалок бўлган.
АҚШ поилцияси шунингдек ривожланган мамлакатдаги ўз иттифоқчиларига анча кўпроқ фуқароларни ўққа тутди.
Вашингтон пост газетаси 2019 чи йилда мамлакат полицияси томонидан 1 минг 4 марта фуқароларни ўққа тутганини маълум этган.
АҚШ фуқаролари ривожланган бошқа мамлакатлар фуқароларига қараганда, кўпроқ полиция зўровонлиги ва ҳужумларига учратмоқда.
2018 чи йилда АҚШда 10 миллион 310 минг 960 нафар қўлга олинган. Бу эса 32 нафар АҚШликлардан бир нафарини қўлга олингани маъносидадир.