Хитой: Эронга нисбатан АҚШнинг бир томонлама санкциялари бекор қилиниши зарур!
Хитой Ташқи ишлар вазири Пекин Ақшнинг Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши бир томонлама санкцияларини давом эттиришига қарши эканлигини ва ушбу санкциялар бекор қилиниши кераклигини айтди.
Хитой Халқаро радиосига асосланиб ИРНА тарқатган хабарга кўра, Ван И жума куни БМТ Бош котиби Антонио Гуттериш ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши раиси Николас Де Ривиерга хат йўллаган. " Хитой Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари ва Баржом Келишувини қатъий равишда қӯллаб-қувватлайди. Шу сабабли Қўшма Штатларнинг Эронга нисбатан санкцияларни узайтириш ҳақидаги Хавфсизлик Кенгашидаги сай-ҳаракатларига қаршидир."-дейилади мактубда.
Мактубда Хитой Ташқи ишлар вазири Қўшма Штатлар Хавфсизлик Кенгашидан чиқиши билан келишувнинг бир томони эмаслигини ва Хавфсизлик Кенгашидан "санкцияларни тезда қайта фаоллаштиришни" сўрашга ҳаққи йўқлигини қўшимча қилди.
Ван Ининг қўшимча қилишича, Эроннинг ядро муаммоси бўйича кенг қамровли қўшма ҳаракатлар режаси (CЖАП) битими БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли резолюциясига мос келади ва кўп томонлама дипломатиянинг муҳим натижасидир.
Америка Қўшма Штатларининг БМТ Хавфсизлик Кенгашидан бир томонлама равишда чиқиб кетгани ва Эронга нисбатан бир томонлама ва ноқонуний санкцияларни қайта тиклаганини таъкидлаган Хитой ташқи ишлар вазири илова қилди: Ақшнинг ҳаракатлари БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли резолюциясини қӯпол равишда бузишдир ва бу санкциялар зудлик билан бекор қилиниши керак.