АҚШлик қотил полициячи 1 миллион доллар фойда олади -ми?
(last modified Sun, 14 Jun 2020 10:46:57 GMT )
июн 14, 2020 15:46 Asia/Tashkent
  • АҚШлик қотил полициячи 1 миллион доллар фойда олади -ми?

АҚШ ОАВ-и қоратанли Жорж Флойдни қатл этган полициячи қамоққа олинган тақдирда штат қонунлари асосида 1 миллион доллар маблағидаги нафақа пули олишини фош этди.

Кеча Нюзвик журнали қоратанли АҚШлик Жорж Флойдни қатл этган полиция Дерек Чавинс ишдан бўшатилиб қўлга олинган бўлсада, аммо у ҳозирга қадар бир қисми АҚШлик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган  P&F - ўзи полиция ва ўқ отиш жамғармасидан фойда олмоқда дея изоҳлади.

Нюзвик шунингдек,  Миннесота штати қонунлари асосида  жиноят содир этиши қотилни нафақат ва бошқа имтиёзлардан маҳрум этмайди.

Миннеполис шаҳрида 46 ёшли афроамерикалик Жорж Флойдни қўлга олишдаги шафқатсизлик унинг ўлимига олиб келди - полициячи қўлга олинган шахснинг бўйнини тиззаси билан босиб уни бўғиб ўлдириб қўйди. Федерал тергов бюроси полициячининг ҳатти-ҳаракати бўйича иш очган, 4 нафар полициячи ишдан бўшатилган, аммо бу минглаб намойишчилар кўчага чиқишининг олдини ололмади.

Чавинс аввалда Миннесота штати полиция идорасида қўлга олинди, аммо уша куни 500 минг доллар васиқа билан озод этилганди.

АҚШда қоратанлиларга қарши ирқий камситишларга зид намойишларни авж олиши билан  мамлакат Адлия вазирлиги  Чавинни яна қўлга олиб хавфсизлик қамоқхоналардан бирида вақтинчалик сақлаш9 қарорига келди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШлик полиция  томонидан қоратанли Жорж Флойдни ўлдирилгани ортидан  Американинг турли шаҳарларида кенг -қамровли эътирозли намойишлар бошланди. Аммо полиция  илгаригилдек намойишларига нисбатан куч ишлатиб шафқатсизларча намойишларни бостиришга уриниб келмоқда.