АҚШ расмийси мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сонини кескин ошиши тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Mon, 15 Jun 2020 10:05:45 GMT )
июн 15, 2020 15:05 Asia/Tashkent
  • АҚШ расмийси мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сонини кескин ошиши тўғрисида огоҳлантирди

АҚШнинг алллергия ва юқумли касалликлар муассасаси директори АҚШда коронавирусга мубталолар сонини кескин ошиб бориши эҳтимоли борлиги тўғрисида огоҳлантирди.

АҚШнинг аллергия ва юқумли касалликлар муассасаси директори  Энтони Фаучи  "Телеграф" газетасига берган интервьюсида АҚШда коронавирус билан каслланишш ҳолатларни кескин ошиши тўғрисида огоҳлантириб, коронавирусга қарши кураш олиб бориш мақсадида сафар қилиш  ва ҳааркатланиш чекловлари муддатини узайтирилиши эҳтимолини истисно қилмади.

Фаучи ўз сўзларида  АҚШликларни мамлакатдаги зўровонликлар ва ирқчий камситишларга қарши кенг- қамровли намойишларидан хавотир билдириб,  бундай митинглар ва намойишларни мамлакатда коронавиурс ҳолатларини янада ошишига замин яратиши тўғрисида огоҳлантирди.

АҚШнинг аллергия ва юқумли касалликлар муассасаси директори Британия ва бошқа давлатлардан АҚШга сафар қилишда жорий қилинган чекловларни олиб ташланишига қарши эканлигини маълум этди.

Сўнгги маълумотларга асосан, ҳозирга қадар АҚШда 2 миллион 162 минг фуқаролар коронавирусга мубтало бўли улардан 117 минг нафари вафот этган.

  

Ёрлиқ