июн 19, 2020 14:46 Asia/Tashkent
  • Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти: 2020 чи йил охирида коронавирусга қарши вакцина тайёр бўлиши мумкин

Жаҳон Соғлиқни чалаш ташклоти короанвиурга қраши вакецина қачон пайдо бўлиши тўғрисида ўз тахминларини эълон этди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти кузатувларига кўра, жорий йилнинг охирига қадар коронавирусга қарши иккита вакцина муваффақият билан синовдан ўтказилиши мумкин.

Мазкур хабарга асосан, айни пайтда коронавирус кассаллиги учун 200 та вакцина тайёланмоқда ва улардан 10 таси  одамларда синовдан ўтказилмоқда. Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарнинг 3 тури яқин келажакда клиник синовларнинг 3 чи босқичига ўтади.

Хитойда коронавирусга қарши бир қатор вакциналар ишлаб чиқилиши кутилмоқда ва уларнинг биринчи ва иккинчи босқичларида ўтказиладиган клиник тадқиқотлари натижаси яхши ва истиқболли эди.

Эслатиб ўтамиз,  ҳозирга қадар дунёда 8 миллион 473 мингдан ортиқ инсонлар коронавирусга чалинган, Улардан 452 минг нафари вафот этган.

 

Ёрлиқ