"Нью-йорк таймс" газетасининг Россияга қарши иддаолари рад этилди
Россия ТИВ-и "Нью-йорк таймс" газетасининг Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларини ўлдириш мақсадида Москва давлати Толибон гуруҳи билан ҳамкорлик қилмоқда деган иддаоларига умуман асос йўқ деб эълон этди.
Кеча Россия ТИВ масъуллари АҚШнинг "Нью-йорк таймс" газетасининг Москвага қарши иддаолари овозалардан ўзга нарса эмас ва айрим тахминларга кўра АҚШ разветка бўлинмалари топшириғи билан тарқатилган деб изоҳлади.
Россия ТИВ-и масъуллари шунингдек, бундай овозалар аниқ факт далил ўрнида асосисиз иддаоларга таянадиган, АҚШ жосуслик бўлинмалари пропаганда омилларининг кучсизлигидан далолат бермоқда деб аниқли киритди.
Россия ТИВ-и хабарига биноан, АҚШ жосуслик ташкилотлари Афғонистондаги гиёҳванд моддалар контрабандаси жараёнида ҳам қатнашмоқда.
Жума куни АҚШнинг Нью-йорк таймс газетаси, тарқатган хабарида, Россия армияси разветкасининг нотаниш бўлинмаларидан бири Толибон гуруҳини Афғонистондаги АҚШ бошчилигидаги Халқаро коалиция ва худи америкалик ҳарбийларни қатл этишга тарғиб этган деб иддао қилди.