АҚШда кунида 100 минг кишидан кўпроқ инсонлар коронавирус юқтириб олиши мумкин
Америка қўшма штатлардаги аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти раҳбари мамлакатда коронавирус инфекцяисини юқтириб оладиганлар сонини кунига 100 минг кишидан ошиши мумкилиги ҳақида хабар берди.
СИ ЭН БИ СИ телеканалининг хабар қилишича, Америка қўшма штатлардаги аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти раҳбари Энтони Фаочи конгресс йиғилишида, мамлакатда кунида 40 минг нафарда коронавирус инфекциясини аниқланаётганига ишора қилиб, АҚШда кунида 100 минг нафар коронавирус юқтириб олса, ҳам ажаб эмас деб изоҳлади.
Фаочи шунингдек, АҚШда коронавирус пандемиясини тарқалишининг илк кунларида мамлакатда 2 миллиондан ортиқ фқаролар вирусга мубтало бўлиб улардан 100 минг нафарини қурбон бўлишини кузатганди.
Унинг шундай бир вазиятдаги изҳороти халқ ораисда турли аксиламаларга сабаб бўлган бўлсада, аммо эндиликда АҚШда коронавирусни юқтириб олганлар сони у кузатган рақамдан ҳам анча кўпроқдир.
Шу ҳолда АҚШ президентлик сайловларидаги демократик партияси номзоди Жо Байжден ҳам АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирусга қарши кураш "майдони"да таслим бўлиб "оқ байроғ"ни кўтарган деб киноя қилган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги маълумотларга асосан, ҳозиргача АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 2 миллион 727 минг 853 нафарга етган ва улардан 130 минг 122 нафари вафот этган.