Владимир Путин Остона йиғилишини Сурия вазиятини нормалаштиришга кўмаклашишини таъкидлади
(last modified Thu, 02 Jul 2020 07:11:58 GMT )
июл 02, 2020 12:11 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин Остона йиғилишини Сурия вазиятини нормалаштиришга кўмаклашишини таъкидлади

Россия президенти, Остона саммитининг 3 томонлама йиғилишлари Суриядаги кескинликларни камайиши ва бу мамлакатдаги вазиятни нормаллашишига кўмаклашади деб айтди.

ИРНА тарқатган  хабарга кўра, кеча Россия президенти Владимир Путин  Остона жараёни номли Сурия хусусидаги Эрон, Россия ва Туркия президентларининг уч томонлама видеоконференцияга тўхталиб,, бу йиғилиш  орқали  Суриядаги вазиятни нормаллашатириш йўналишида  таъсирчанроқ одим ташлашимиз мумкин деб айтди.

Путин  видеоконференция орқали ўтказган бу саммитини ташкил қилиши ва ҳамҳоҳанг қилиши учун Эрон ислом жумҳуриятига миннатдорчилик билдириб, мен ҳам Эрон президенти жаноб Руҳонийнинг Суриядаги ҳамкорликларни давом эттиришга берган баҳосига қўшиламан дея қўшимча қилди..

Владимир Путин шунингдек,  Суриянинг Идлиб минтақаси хусусида Туркия билан ҳамкорликларга тўхталиб,  кўп мақсадларга ҳалигача эриша олмаганмиз, аммо  амалга оширилаётган ҳаракат натижа бермоқда, мисол учун  оташкесим ўрнатилиши ўрнатилиши билан Идлиб вазияти анча яхшиланган деб аниқлик киритди.

Россия президенти,  ўз сўзларида Эрон, Россия ва Туркиянинг Остона саммити ҳамкорликларини Сурияга барқарорликни қайтишига замин яратади деб эълон этди.