Франция Бош вазири истеъфога чиқди
(last modified Fri, 03 Jul 2020 09:00:19 GMT )
июл 03, 2020 14:00 Asia/Tashkent
  • Франция Бош вазири истеъфога чиқди

Франция Бош вазири ўз лавозимини тарк этгани хабар қилинди.

Мамлакат ахборот агентлигинг хабар қилишича, президент  идорасии, тарқатган баёнотида, бугун эрта тонгда Франция Бош вазири Эдвар Филиппини жума куни истеъфога чиқиш хатини президент Макронга топширгани ва у бу хатни қабул қилганини маълум этди.

Франция президентлик идораси баёнотида шунингдек, янги кабинетни ташкил этилишига қадар ишлар олдинги давлат аъзолари томонидан олиб борилишини таъкидлади.

Шу ҳолда Элизе саройига яқин манбалар  Франция давлат тизилмасида жиддий ислоҳот ва ўзгартиришларни ижро этилишини хабар қилишмоқда.

Франциянинг ҳозиги мудофаа вазири Флоренс Парлини мамлакат бош вазири лавозимида тайинланишини эҳтимоли борлиги айтилади.

Франция президенти  мамлакат милилй палатаси ва сенати раислари билан учрашувида  давлатдаги кенг қамровли ўзгаришлар хусусида музокара ўтказиши кутилмоқда.