Чақмоқ ҳиндистонлик 23 нафар жонига зомин бўлди
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш вилоятида яшин уруши оқибатида 23 киши ҳалок бўлди ва 29 киши эса оғир тан жароҳати олди.
НДТВ телеканалининг тарқатган хабарига кўра, шанба куни Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш вилоятида яшин уруши оқибатида 23 киши ҳалок бўлди ва 29 киши эса оғир тан жароҳати олди.
Ҳиндистонда чақмоқ уруши натижасида тан жароҳат олган 29 киши оғир тана куйишига дуч келишган деб айтилмоқда.
Ҳиндистон Таймз газетаси нашр этган мақоласида момақалдироқдан ҳалок бўлганлар ҳақида хабар берди ва май ойидан ҳозирги кунгача Ҳиндистоннинг Биҳор ва Уттар Прадеш вилоятларида 315 киши ҳалок бўлишган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти далада ишловчи деҳқонлардирким, кучли ёмғир ёғган пайтида ҳам ишлайдилар.
Ҳиндистон ОАВ-нинг берган маълумотларига кўра, Ҳиндистон ярим оролида чақмоқ уришидан ҳар йили 2000 киши ҳалок бўлади.