Филиппин Хитой денгиз ҳарбий машқига жиддий аксиламал кўрсатди
(last modified Sun, 05 Jul 2020 10:45:58 GMT )
июл 05, 2020 15:45 Asia/Tashkent
  • Филиппин Хитой денгиз ҳарбий машқига жиддий аксиламал кўрсатди

Филиппин ташқи ишлар вазири икки мамлакат ўртасидаги баҳсли ҳудудда Хитой ҳарбий-денгиз машқларининг ўтказилишига кескин муносабат билдирди.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, шанба куни Филиппин ташқи ишлар вазири Теодор Лаксин "агар Хитой ушбу мамлакат билан баҳсли ҳудудда Жанубий Хитой денгизида ҳарбий машқлар ўтказса, Филиппиннинг кескин аксиламал кўрсатишига дуч келади,-деб айтди.

Филиппиннинг амалдаги президенти Родриго Дотарте инаугурациясидан бери икки мамлакат ўртасидаги муносабатлари яхшиланганига қарамай  бу Филиппиннинг Хитойга кўрсатган жиддий аксиламалидир. 

Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги машқлари чоршанба кунидан бошлаб якшанба кунигача давом этади.

Бироқ, Америка мудофаа вазирлиги Хитойнинг ҳарбий-тактик машғулотлари баҳсли сувлар ҳудудидаги вазъиятни кескинтиради,-деб иддао қилди. 

Хитой деярли Жанубий Хитой денгизи ва Вьетнам, Филиппин, Малайзия, Бруней ва Тайваннинг ҳар бири эса ушбу денгизнинг қисми моликияти бўйича иддао қилишади. Бу минтақадаги ороллар нефт ва газ манбаси ҳисобланади. 

Америка бе денгизни халқаро сувлар деб билади ва ушбу денгизда кемалари ва сув ости кемалари сузиб ўтишга қонуний ҳуқуқини таъкидлайди.