Хитойда дунёнинг энг йирик тест имтиҳонлари бошланди
Хитой бўйлаб бугун сешанба куни 11 миллионга яқин талаба иштироки билан дунёнинг энг йирик тест имтиҳонлари бошланди.
Хитой бўйлаб тест имтиҳонлари ҳар йили уч кун давомида ўтказилади. Бугун сешанба кунидан бошлаб 11 миллионга яқин абитуриентларнинг иштироки билан ушбу ўлка бўйлаб дунёда энг катта тест имтиҳонлари бошланди.
Жаҳоннинг энг йирик тест имтиҳони бошланиши замонидан бошлаб тартиб ва интизомни барқарор этиш учун полиция кучлари сайъ-ҳаракат олиб боришади. Шунингдек, учувчисиз учоқлар эса университетга кириш миллий синовни ўтказиш шароитини назорат этади.
Бу йил, Хитой коллежларига кириш мавсими Ковид-19 вируси пандемияси сабабли бир ойга кечиктирилди 7 июлдан 8 июлгача ўтказилади.
Хитой бўйлаб тест имтиҳонлари шукўҳ билан ўтадиган синовдирким, талабаларнинг келажаги унга боғлиқдир. Шунингдек, бу тест имтиҳонлари Хитой университетларига киришнинг ягона меъёр ҳисобланади. Хитойда университетга қабул бўлиш учун довталабларнинг сони жуда кўп экани сабабли уларнинг аксарияти ўз келажагини ана шу тест имтиҳонларида деб билади. Хитойда тест имтиҳонларида турли шпаргалкалардан фойдаланиш ривожланган бир ҳодиса саналади ва Хитой тест имтиҳонларида сунъий ақл ёрдамида бундай ҳодисаларнинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.