Россиянинг космик агентлиги расмийси қўлга олинди
(last modified Wed, 08 Jul 2020 06:48:00 GMT )
июл 08, 2020 11:48 Asia/Tashkent
  • Россиянинг космик агентлиги расмийси қўлга олинди

Россия космик агентлигининг маслаҳатчиси хиёнат қилганликда айбланиб, ҳибсга олинди.

Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия космик агентлиги бир баёния нашр этиб, ушбу агентлик раисининг маслаҳатчиси Иван Сафронов сешанба куни хиёнат қилиш ва махфий давлат ҳужжатларини Шимолий Атлантика шартномаси ташкилотининг (Нато) аъзоларидан бирига бериши айблови билан қўлга олинди,-деб эълон қилди. 

Россия космик агентлигининг баёнотида ҳарбий ишлар бўйича мутахассис ва собиқ журналист Иван Сафроновнинг ҳибсга олиниши агентликнинг бош директори Дмитрий разозиннинг маслаҳатчиси сифатида олиб борган фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқлиги айтилган. 

Сафронов май ойида матбуот маслаҳатчиси сифатида Россия космик агентлиги билан ўз ҳамкорлигини бошлаган эди.