АҚШ ҳукуматининг бюджет тақчиллиги 2 триллион 700 миллион долларга етди
(last modified Thu, 09 Jul 2020 08:33:50 GMT )
июл 09, 2020 13:33 Asia/Tashkent
  • АҚШ ҳукуматининг бюджет тақчиллиги 2 триллион 700 миллион долларга етди

Америка Конгресси бюджет бўйича (CBO) идораси чоршанба куни Америка федерал давлати бюджетининг тақчиллиги жорий йилнинг дастлабки 9 ойида 2 триллион 700 миллион долларга етди ва бу эса бир рекорд ҳисобланади,-деб эълон қилди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америка федерал ҳукумати бюджетининг тақчиллиги молиявий жорий йилнинг охиригача 3 триллион 800 миллион долларга етади деб тахмин қилинмоқда.

АҚШда молиявий йил ҳар йили октябр ойидан бошлаб келгуси 30 сентябргача давом этади. 

Америка ҳукумати бюджет тақчиллигини ушбу мамлакатнинг кўплаб корхоналари катта зарар етгазган бир пайтда бошдан ўтказмоқда.

Америкада коронавирус пандемиясининг тарқалиши жисмоний шахслар ва ширкатларнинг  28 фоиз солиқларининг камайиши сабабига айланди. 

Америкада коронавирус тарқалиши замонидан бошлаб ушбу мамлакатдаги минглаб корхона ва ширкатларнинг фаолияти тўхтатилди. 

Статистик маълумотларга кўра, ҳозиргача Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 3 миллион 158 минг 932 нафарга етган ва улардан 134 минг 862 нафар ҳалок бўлишган. 

 

Ёрлиқ