Россия хорижий разведка идораларининг хатти-ҳаракатларига қарши туришга тайёр
Кремль матбуот котиби Россия хорижий разведка идораларининг хатти-ҳаракатларига қарши туришга тайёр-деб таъкидлади.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков бугун Россияда хорижий разведка идораларининг омиллари кенг кўламда фаъолият олиб боришмоқда. Аммо Москва ушбу хорижий разведка ташкилотларининг сайъ-ҳаракатларига қарши курашиш учун тайёр, -деб айтди.
Песков Россиянинг разведкага қарши агентликлари кенг кўламда хорижий разведка идораларининг омиллари билан кураш олиб боришади, деб қўшимча қилди.
Песков Россия Америка ва айрим Европа мамлакатлари билан қиёслаганда хорижий жосусларнинг фаъолиятлари ҳақида ҳаддан ташқари ва асоссиз тасаввуротларга эга эмас, -деб айтди.
Москва расмийлари ҳар доим Россия ер ҳудудларида Америка ва Европанинг разведка идоралари олиб бораётган сайъ-ҳаракатлари хусусида огоҳлантириш бериб келишмоқда.