Хитой Пампеонинг иддаоларни рад этди
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Хитой денгизи ҳақида Америка Ташқи ишлар вазирининг тўҳматларини рад этди.
Франция ахборот агентлиги хабарига кўра, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги сешанба куни нашр этган бир баёниясида , Америка Қўшма штатлари Жанубий Хитой денгизидаги зиддиятларни кучайтирмоқда ва минтақада нотинчликларнинг сабабига айланмоқда деб,-эълон қилди.
АҚШ Ташқи ишлар вазири Майк Пампео ўзининг Твиттер саҳифасида Хитой ҳукумати минтақага ўз иродасини юклатиш ва Жанубий Хитой денгизининг ресурслари ва эгалик қилиш ҳуқуқига бўлган иддаолари қонуний асосга эга эмаслигини таъкидлади.
Пекин Жанубий Хитой денгизининг деярли барчасига ва Ветнам, Филлипин, Малазия, Бруней ва Тайванд оролига эгалик қилишга иддао қилади, шунингдек Спратли ва Порсал нефт ва газга бой ороллари бўйича тортишувларга эга.
АҚШ Жанубий Хитой денгизини халқаро сув деб тан олади ва ўз кемалари, ўамда сув ости кемаларнингденгизда юриши учун қонуний ҳуқуқини талаб қилади. Бу мавзў эса Хитойнинг ҳар доим аксиламал кўрсатиши сабабига айланган.