Москва Буюк Британия давлатининг Россияга қарши иддаосига муносабат билдирди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Британиянинг сайловларида Россиянинг аралашуви ҳақида Лондоннинг иддаоси асоссиздир,-деб таъкидлади.
Анатолий ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова пайшанба куни бўлиб ўтган видеоконференцияда Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Доминик Роббнинг Россиянинг 2019 йилдаги Британия умумий сайловларига аралашуви ҳақидаги иддаоси асоссиз, мавҳум ва нотўғри эканлигини айтди.
Захарова Лондон Москвага қарши асоссиз айбловлар қўйиш учун янги мавзўларга юз қаратган ва Британиянинг иддаосини тасдиқловчи далиллар йўқ, деб таъкидлади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Британиянинг айбловлари аввалги россиялик жосус Сергей Скрипалнинг Британияда заҳарланганлиги ҳақидаги айбловларига мос келишини айтди.
Британия таърих давомида Россия билан яхши алоқада бўлмаган. Икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқалар, айниқса Британияда собиқ рус жосуси Сергей Скрипалнинг заҳарланишидан кейин ёмонлашди.