ЖССТ карантин бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирди
(last modified Sat, 18 Jul 2020 07:24:14 GMT )
июл 18, 2020 12:24 Asia/Tashkent
  • ЖССТ карантин бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирди

ЖССТ шошилиб карантинни бекор қилган мамлакатлар коронавирус эпидемиясининг янги тўлқинининг шоҳидига айланишади,-деб огоҳлантириш берди.

Хитой халқаро радионинг тарқатган хабарига кўра, ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном кўп мамлакатлар хатоликка йўл қуйишди,-деб айтди. 

Адҳаном коронавирус инсоният учун биринчи душман ҳисобланади , аммо дунё халқи ва давлатларнинг  аксарияти ушбу ҳақиқатга қарши сайъ-ҳаракат қилишмоқда,-деб қўшимча қилди.

ЖССТ бош директори агар давлатлар коронавирус олдини олиш учун умумий бир стратегия ишлаб чиқармасалар ва агар халқ гигиенага риоят этмасалар, бу пандемия яна тарқалади ва вазъият янада оғирлашади,-деб огоҳлантирди. 

Тедрос Адҳаном ҳозирги кунда коронавирус пандемиясининг асосий маркази Америка ҳисобланади,-деб таъкидлади. 

Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, дунё бўйлаб 14 миллион  яқин одам коронавирусни юқтирган, бу 593 мингдан ортиқ одамларнинг ўлимига сабаб бўлган.

Ёрлиқ