Эрон қишлоқ хўжалиги технологиясини Ўзбекистонга ўтказишга тайёр
-
Эрон қишлоқ хўжалиги технологиясини Ўзбекистонга ўтказишга тайёр
Эрон Ислом республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Эронни Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон қишлоқ хўжалиги вазири Ғуломризо Нурий Теҳронда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, савдо ва сармоя делегацияси билан учрашувида, Эроннинг 14-ҳукуматининг қўшнилар билан алоқаларни кенгайтириш стратегиясини эслатиб ўтиб, Эрон қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадқиқотлар соҳасидаи қимматли тажрибалар ортиб уни Ўзбекистонга ўтказишга ҳамда мамлакаи мутахассислари учун ҳамкорликда ўқиш ва малака ошириш имкониятларини тақдим этишга тайёр деб қўшимича қилди.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари ва карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш ташкилоти раиси Иброҳим Эргашев ҳам ўз мамлакатининг Эрон билан иқитисодий ҳамкрлиги муҳимлигига тўхталиб, Ўзбекистон Эрон билан ишбилармонлик алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қатъий қарор қилганини таъкидлади.
Эргашев ҳам Ўзбекистон ҳар йили турли мамлакатларда 600-700 минг тонна картошка импорт қилишини ва бу маҳсулотни тўғридан-тўғри Эрондан сотиб олишдан манфаатдор эканини билдириб, сўнги йилларда Эрондан Ўзбекистонга картошканинг билвосита импорти ортди ва бу тенденция Эрон маҳсулотининг юқори сифати ва рақобатдошлигини кўрсатади. Эроннинг картошка маҳсулоти рақобатдошлиги, юқори сифати, мақбул нархи ва юқори ҳажми Ўзбекистон эҳтиёжарини қондириш имкониятига эга деб маълум қилди.