Хитой: АҚШ Эронга қарши қурол санкциясини узайтириш учун баҳона қилмоқда.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Америка БМТ Хавфсизлик кенгашида Эронга қарши қурол эмбаргосини узайтириш учун ўта асоссиз баҳона келтириш билан шуғланмоқда, днб айтди.
Ирна ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Хуа Чунин Пекиндаги АҚШ давлат котиби Майк Пампеонинг "18 октябр куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Эронга қарши қурол эмбаргоси муддати тугагач Хитой Эронга қурол сотишини режалаштирмоқда ва бу иш учун керакли тайёргарлик кўрган иддаосига аксиламал кўрсатиб, бу БМТ Хавфсизлик Кенгашида Эронга қурол-яроқ эмбаргоси муддатини ўзайтириш учун аниқ бир баҳона келтиришдир, деб айтди.
У давом этди: "Ушбу баёнотлар яна бир бор, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2231-сонли қонунига биноан олиб қўйилган БМТ Хавфсизлик Кенгаши билан ишлашда АҚШ-нинг ўз зиммасига олган мажбуриятларига эътиборсизлик кўрсатганини яна намойиш этди. Ва Америка Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларига қараб амал қилиши, ҳамда Баржом ядровий келишувида олган мажбуриятларини ижро этиб хато йўл билан қадам босмайди, деб умид қиламиз.
Ҳозирги кунда АҚШ эронга қурол-яроқ санкцияларининг муддатини узайтириш олдини олиш учун мавҳум баҳоналар келтиришга ҳаракат қилмоқда, БМТ Хавфсизлик кенгаши 2231-сонли резолюциясига биноан Эронга қурол-яроқни сотишга тегишли чекловлар муддати 2020 йил 18 октябр куни охирга етади.