июл 19, 2020 13:37 Asia/Tashkent
  • Хитойда кучли сув тошқини натижасида 16 милион хитойликлар хавфсиз  жойга эвакуация қилинди

Хитой жануби ва марказий қисмларида кучли ёмғир ёғиши 16 миллион хитойликларни уй-жойсиз қолдирди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, жума куни Хитойнинг жанубий минтақаларининг кўп қисмида сув тошқинининг иккинчи тўлқини бошланди ва Хитой расмийлари ушбу хатарли сув тошқини ҳақида огоҳлантириш беришмоқда. 

Ўтган ойдан бошлаб ҳозирга қадар Хитойда ёмғирчилик фасли саналади ва бу сел камида 130 кишининг жонига зомин бўлди, 38 миллион киши катта зарар кўришди ҳамда 16 миллион нафардан ортиқ аҳоли 27 минтақа ва Хитойнинг вилоятлари, жумлдан шарқий вилоятларида ўз уй-жойларини тарк этишди. 

Хитойдаги сув тошқининг келтирган зарарлари  8,5 миллиард долларни ташкил этади.

Хитойда кучли сув тошқини давом этиши сабабли Хитой президенти Си Цзиньпин йиғилиш ташкил этиб, халқнинг жонини нажот бериш ва селни баратараф этиш йўлларини муҳокама қилди. 

Хитой жанубида кучли ёмғир ёғгани сабабли Хитой қуролли кучлар ҳарбийлари халқни нажот бериш ва селга қарши кураш олиб бориш учун сув тошқини минтақалари,жумладан Цзянси ва Хубэй вилоятларига жўнатилди. 

Биринчи коронавирус биринчи марта аниқланган Ухань шаҳри энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан бири ҳисобланади.

Ёрлиқ