АҚШ мудофаа вазири НАТО бюджетини кўпайтиришга чақирди
Америка мудофаа взири Россия билан қарши курашиш мақсади билан НАТ бюджетини кўпайтиришга чақирди.
Спутник ахборот агнтлиги тарқатан хабарига кўра, Америка мудофаа вазири Марк Эспер русларга қарши позиция олиб, Россияга монеа яратишимиз лозим ва ўз шерикларимизнинг қудратини кенгайтириш ва НАТО ташкилотини қайта кучайтиришга эҳтиёж сезамиз,-деб айтди.
Америка мудофаа вазири НАТО-нинг молиялаштирилишини олқишлаб, бу бюджет мудофаа ва эҳтиёткорликка сарфланиши керак,-деб қўшимча қилди.
Америка президенти Дональд Трамп ҳар доим алянснинг ҳарбий харажатларининг катта қисми Вашингтоннинг зиммасига эканлигини таъкидлаб, бу баҳонада ўз иттифоқчиларини би неча бор танқид остига олганди.
Ҳолбуки, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия билан музокаралар олиб боришга ва қуролларни назорат қилиш соҳасида Россия билан ҳамкорлик қилишга чақирди,
Россия бир неча маротаба Европада, айниқса ушбу қитъанинг шарқий қисмида НАТО ҳарбий ҳаракати ва ҳузурини кенгайтириши ҳақида хавотирланиш баён этган.
Россия расмийлари Россия бошқа мамлакатлар учун таҳдид эмас, балки ушбу мамлакатнинг миллий манфаатларига амалга оширадиган ҳвр қандай сайъ-ҳаракатдан ғафлатда қолмайди,-деб таъкидлашмоқда.