Россияда ИШИД террорчи гуруҳининг тўрт нафар аъзоси ҳалок бўлди
(last modified Thu, 23 Jul 2020 08:03:48 GMT )
июл 23, 2020 13:03 Asia/Tashkent
  • Россияда ИШИД террорчи гуруҳининг тўрт нафар аъзоси ҳалок бўлди

Мамлакатнинг Кавказ минтақасида Россия Хавфсизлик кучлари билан тўқнашувда ИШИД террористик гуруҳининг тўрт нафар аъзоси ўлдирилди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россиянинг ФСБ ташкилоти чоршанба куни ушбу ташкилотнинг маъмурлари ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Россиянинг Шимолий Кавказ минтақасида эойлашган Кабардино-Балкар республикасида ИШИД террористик гуруҳининг режалаштирган террористик ҳужумини бартараф этишди,-деб эълон қилди. 

Бу ташкилотнинг эълонига кўра, Россия хавфсизлик кучлари маъмурлари Кабардино-Балкар республикасининг маркази Налчик шаҳрида ИШИД террорчи гуруҳининг махфий қароргоҳида бомба, бомба яратиш воситалари, телекоммуникация тажҳизотлари, қурол ва ўқ-дори воситаларини кашф этишган.

Бу ташкилот ИШИД террорчи гуруҳининг ушбу террористларининг телекоммуникацион тажҳизотларини текширишдан кейин маълум бўлдиким, улар портлатиш ва террористик ҳужумларни ижро этиш дастурларини Россиянинг ташқарисидан олган эдилар.

Ёрлиқ