Россия ҳаво ҳудудида АҚШ ва Германия жосуслик самолётлари аниқланди
Россия ҳаво ҳужумларига қарши системаси Германиянинг битта жосуслик самолёти ва Американинг иккита жосуслик самолётини аниқлади.
Россия миллий мудофаа назорат қилиш маркази чоршанба куни Россия Болтиқ денгизи ва Қора денгизи флоти кемаларининг ҳаво ҳужумларига қарши системаси АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Посейдон разведка самолётлари ( P-8A و U-2S ) шунингдек Германиянинг Орион (P-3C) самолётлари фаолиятини аниқлади.
Марказ маълумотига кўра, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари бу самолётларни жосуслик ҳудудидан ташқарига ҳидоят этишди.
Россия Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида қора денгиз флоти кемалари душанба кунидан бошлаб "Денгиз шабадаси-2020" йил ҳарбий машқларни ўтказиб келаётган АҚШ кемалари ва Нато ташкилоти бошқа аъзоларининг ҳаракатларини кўзатишни Қора денгизда бошлаган, деб эълон қилди.
Россия расмийлари бир неча бор Нато ва АҚШ-ни Россиянинг чегаралари бўйлаб ҳаракатланишини огоҳлантирди.