Пампеонинг Жанубий Хитой денгизига нисбатан интервенсионистик ёндошуви
АҚШ давлат котиби ўзининг дахолат этувчи баёнотида, Жанубий Хитой денгизи Хитойга тегишли эмаслигини таъкидлади.
"Жанубий Хитой денгизи Хитой денгиз империясига тегишли эмас",-деб ёзди Америка давлат котиби Майк Пампео.
Сўнгги ҳафталарда АҚШ давлат котиби Хитойга нисбатан душманлигини тобора ошкор қилди ва Хитойга қарши янги халқаро коалиция тузишга чақирди.
АҚШ-нинг Жанубий Хитой денгизидаги аралашувига муносабат билдирган Хитой ташқи ишлар вазири Ванг Йи Вашингтон денгизидаги тарангликни кучайтирмоқда ва минтақавий бирдамликни бузмоқда ҳамда минтақадаги давлатлар АҚШ-нинг тафриқа солишларига нисбатан ҳушёр бўлишлари кераклигини таъкидлади.
Хитой, Ветнам, Филиппин, Индонезия, Малайзия ва Бруней нефт ва газ захираларига бой Жанубий Хитой денгизининг катта қисмига эгалик қилиш бўйича келишилмовчиликларга дуч келишмоқда. Аммо Америка Жанубий Хитой денгизи ишларига аралашиб, минтақада кескинликлар ва ихтилофларни ижод этишни мақсад қилган.