Россия қирувчи самолёти АҚШ жосуслик самолётини таъқиб қилди
(last modified Tue, 28 Jul 2020 09:00:48 GMT )
июл 28, 2020 14:00 Asia/Tashkent
  • Россия қирувчи самолёти АҚШ жосуслик самолётини таъқиб қилди

Россия мудофаа вазирлиги, мамлакат қирувчи самолётларини Қора денгиз осмонида АҚШ жосуслик учоғини кузатиб таъқиб қилганини эълон этди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Россия мудофаа вазирлиги кеча  Россия ҳаво чегараларида яқинлашга уринган, АҚШнинг P-8A русумли жосуслик усоғи  Россиянинг Сухов-27 русумли самолётнинг аксиламалидан кейин  минтақа ҳаво пространствасини тарк этишга мажбур бўлди дея изоҳлади.

Россия Муофаа вазирлигининг эълонига асосан, АҚШнинг жосуслик самолёти Россия қирувчи самолёти ҳаракатига шоҳид бўлиб  ўз йўналишинт ўзгартириб минтақадан чиққан

Россия миллий мудофаа назорат маркази ҳам 22 июл кунидаги баёниёсида  Қора денгиз ва Болтиқ ороли флоти ҳаво ҳужумларга зид радар системалари  АҚШ денгиз кучларининг P-8A ва U-2S жосуслик учоқлари ҳамда Германиянинг P-3C самолёти ҳаракатларини кузатган деб маълум қилганди.

Россия ТИВ раҳбари муовини Александр Грошко ҳам олдинроқ   лозим бўлганда мамлакатнинг ғарб чегараларини янада кучайтириш ҳамда  НАТО кучларининг нотўғри ҳаракатларига жиддий аксиламал кўрсатиши эҳтимолини истисно қилмаганди.

 

Ёрлиқ