Хитой ТИВ раҳбари: АҚШ Халқаро тартибни энг катта бузувчисидир
Хитой ТИВ раҳбари франциялик касбдоши билан телефон орқали суҳбатида АҚШ давлатини Халқаро тузумни бузувчи энг асосий давлат эканлигини таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Хитой ТИВ раҳбари Ванг Йи Франция ташқи ишлар вазири Жан Ив Лодриан билан телефон орқали суҳбатида АҚШ давлати тарихий жараён ва Халқаро ҳамжамият қаршисида позиция тутган деб айтди.
Хитой ТИВ раҳбари, шунингдек АҚШ президенти Дональд Трамп сайловларда ғалаба қозониш ва ўз қудратини ошириш мақсадида Хитойга қарши сиёсатларни давом эттиримоқда деб таъкидлади.
Ванг Йи ўз сўзларида турли бўҳронлар айниқса Хитой ва АҚШ ихтилофлари тўғрисида дунё аҳолисини огоҳлантириб, икки мамлакат алоқалари мухолифат ва тўқнашувларга айланганида бутун жаҳон тақдири хавф хатарга юзмаюз бўлади деб аниқлик киритди.
Хитой ТИВ раҳбари Пекин давлатини Хитой манфаатлари ва ҳуқуқига қарши қаратилган АҚШ ҳаракатлари қаршисида тура олиш қарорга келганини таъкидлаб, бутун жаҳон мамлакатлари ҳам Халқаро ҳамжамият ўртасидаги бирдамлик ва ҳамжиҳатликни сақлаш ҳамда янги урушни олдини олиш учун қўшма ҳаракатларни бошлаши лозим деб баён этди.