Москва Белорусияда россиялик маҳбусларни озод қилинишини талаб қилмоқда
(last modified Sat, 01 Aug 2020 06:53:04 GMT )
август 01, 2020 11:53 Asia/Tashkent
  • Москва Белорусияда россиялик маҳбусларни озод қилинишини талаб қилмоқда

Россия давлати Белорусиядан сайлов жараёнини бузганликда ва уни таъқиб қилганликда айбланиб, ҳибсга олинган Россия фуқароларини озод қилишини талаб қилмоқда.

Яқинда Белорусия давлати Минск яқинида,  Россия хусусий ҳарбий компанияси  Wagner билан алоқада бўлгани учун 33 нафар Россия фуқаросини ҳибсга олди.

Белорусия Миллий Хавфсизлик кенгаши Россия федарациясининг  33 нафар фуқаросини президентлик сайловлари арафасида террорчилик ҳаракатларини амалга оширишга ва мамлакатни беқарорлаштиришга уринишда айблади.

Пайшанба куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Белорусияда теракт уюштиришда айбланиб,  ҳибсга олинган Россия фуқароларига қарши даъволарни асоссиз деб айтди.  Кремль наттоғи шунингдек  Москва давлати ушбу шахсларни ноқонуний ҳаракатларга қўл урганини исботлайдиган бирор маълумотга эга эмас дея қўшимча қилди.

Пайшанба куни Россия ТИВ-и ҳам Москвадаги Белорус элчисини чақиртириб унга эътироз нотасини эъон этганди.

  •  

Ёрлиқ