Россия қирувчи самолёти яна АҚШнинг жосуслик самолётини таъқиб қилди
Россия Мудофаа вазирлиги жума куни Россия қирувчи самолётларини мамлакат чегарасида АҚШнинг жосуслик учоғини кузатиб, таъқиб қилгани ҳақида хабар тарқатди.
Россия Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида, Россиянинг " Су-27" қирувчи самолётлари Қора денгиз осмонида, АҚШ самолётини таъқиб этиб, уни Росия чегарасидан узоқлаштирган деб маълум қилди.
Польша мудофаа вазири ҳам Германиядан чиқарилган АҚШ ҳарибйларини ўз мамклакатида жойлаштирилиши ҳақида хабар берди.
Германиядан АҚШ ҳарбийларини чиқарилиши хусусидаги хабарларни тарқатилганидан кейин, Польша мудофаа вазири Mariusz Blaszczak ҳам бу ҳарбийлар Польшада жойлаштирилади деб айтди.
Бласчак давлат радиосига берган интервьюсида АҚШнинг минг нафар ҳабийларини Варшавага сафарбар этилишига тўхталиб, яқинда ушбу қўшинларнинг доимий равишда жойлашиши тўғрисида якуний келишув яқин орада имзоланади деб аниқлик киритди.