Покистонда йирик террор ҳужуми олди олинди
(last modified Sat, 01 Aug 2020 10:29:51 GMT )
август 01, 2020 15:29 Asia/Tashkent
  • Покистонда йирик террор ҳужуми олди олинди

Покистондаги ОАВ мамлакатда йирик террорни олдини олингани ҳақида хабар тарқатишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Покистоннинг Панжоб штатининг  терроризмга қарши полиция идораси мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан Қурбон ҳайити остонасида йирик террорни олдини олганини тасдиқлашди.

Бу минатқада Панжоб штати поилциси томонидан ўтказилган амалиётида 5 террорчи йўқ қилинган.

Террорчилар балуч озодлик армиясининг аъзолари эдилар ва улар йирик терактни амалга оширишни режалаштиришганди.

Ахборот манбаларига кўра, террорчилар яширинган жойидан оғирлиги 10-15 килограмм бўлган бомба, шунингдек катта миқдордаги қурол ва ўқ дорилар топилган.

Покистонда ушбу терактни олдини олингани билан бир вақтда, мамлакатнинг турли шаҳарларида Қурбон ҳайити остонасида хавфсизлик чора- тадбирлар кучайтирилганди.

Ёрлиқ