Россия Белоруссияда рус фуқароларини ҳибсга олиш масаласини ҳал қилишга умид билдирди
Россия ташқи хавфсизлик ташкилоти раиси Белоруссида рус фуқароларини ҳибсга олиш масаласини ҳал қилишга умид қилди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россиянинг ташқи хавфсизлик ташкилоти раиси Сергей Наришкин Белоруссияда рус фуқароларини қўлга олинганига кўрсатган аксиаламалида, бу масалани зудлик билан ҳал этилишини умид қилганини маълум этди.
Росия ташқи разветка ташкилоти раиси шунингдек, бу масалани ҳал этилиши Белоруссия ва Россия ўртасидаги дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш учун муҳимдир деб изоҳлади.
Яқинда Белорусия давлати Минск яқинида, Россия хусусий ҳарбий компанияси Wagner билан алоқада бўлгани учун 33 нафар Россия фуқаросини ҳибсга олди.
Белорусия Миллий Хавфсизлик кенгаши Россия федарациясининг 33 нафар фуқаросини президентлик сайловлари арафасида террорчилик ҳаракатларини амалга оширишга ва мамлакатни беқарорлаштиришга уринишда айблади.
Пайшанба куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Белорусияда теракт уюштиришда айбланиб, ҳибсга олинган Россия фуқароларига қарши даъволарни асоссиз деб айтди. Кремль наттоғи шунингдек Москва давлати ушбу шахсларни ноқонуний ҳаракатларга қўл урганини исботлайдиган бирор маълумотга эга эмас дея қўшимча қилди.