Россия давлати совуқ уруш даври қайтиши тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Sun, 02 Aug 2020 09:35:12 GMT )
август 02, 2020 14:35 Asia/Tashkent
  • Россия давлати совуқ уруш даври қайтиши тўғрисида огоҳлантирди

Россия ТИВ раҳбари ўринбосари совуқ уруш даврасини қайтиши тўғрисида огоҳлантирди.

Эроннинг Хабарнигорони Жавон сайтининг хабар қилишича, бугун Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Alexander Grushko Европада ҳарбий устунликка эришиш учун уринишлар, вазиятни Совуқ урушга ўхшаш ҳолга келтирадиган ҳалокатли сиёсатдан ўзга нарса эмас деб таъкидлади.

Грошко шунингдек  АҚШ қўшинларини қабул қилиш учун Шарқий Европа мамлакатлари ўртасидаги рақобат, уларнинг хавфсизлигини оширмайдиганига тўхталиб, Шарқий Европа мамлакатларининг ушбу ҳаракати минтақадаги  Европа хавфсизлиги ва ҳамкорлик ташкилоти аъзоларини ҳурмат қилишга асосланган эмас деб аниқлик киритди.

Россия ТИВ раҳбари муовини Шарқий Европа давлатларини АҚШ қўшинларини ўз ҳудудларида жойлаштиришдан воз кечишга чақириб, АҚШ билан ҳар қандай келишув барқарор бўлмайди деб баён этди.

Грошко Европа хавфсизлигини Россия иштирокисиз таъмин этиш мумкин эмаслигига тўхталиб, Ғарбий Европа мамлакатлари орасида Россия билан ҳамкорлик қилиш истаги кучайгани билан  Европа қитъаси учун  мустаҳкам хавфсизлик тизимини яратиш ҳаракатларии пайдо бўлишини эҳтимоли бор деб эълон этди.

Ёрлиқ