БМТ: генерал Қосим Сулаймонийни террор этилгани Халқаро ҳуқуқларни бузиш эди
БМТ ташкилотининнг махсус маърузасичи ўз ҳисоботида яна бир бор генерал Қосим Сулаймонийни террор этилганини қоралаб, бу ёвуз амални Халқаро қонунни бузиш дея атади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, БМТнинг махсус ҳисоботчиси, Agnes Callamard батафсил ҳисоботида АҚШ адвлати генерал Сулаймонийнинг ўлдиргани учун жавобгар эканлигини таъкидлаб, бундай ҳатти -ҳаракатлар Ғарб давлатларига қарши амалга оширилганида, улар уруш сифатида қабул қилиб қаттиқ аксиламаллар кўрсатишганди деб қўшимча қилди.
Agnes Callamard шунингдек яна бир бор, генерал Сулаймонийни АҚШ позицияларига ҳужум қилишни режалаштирилганини исботлайдиган бирор ҳужжат ва факт мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Agnes Kalamard бундан олдин /9 июль/ БМТ инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилишида, АҚШ давлати генерал Қосим Сулаймонийни АҚШ ҳаётига бевосита ва муқаррар таҳдид эканлигини исботлаб бермаган ва уччинчи мамлакатда юқори мартабали эронлик генерални терор этиши Халқаро қонунлар ва БМТ уставига мутлақо зид амала эди дея изоҳади.
БМТнинг махсус ҳитсоботчиси яқинда ҳам Ройтерз ахборот агентлигига берган итнтервьюсида, генерал Сулаймонийни террор этишдаги АҚШ иддаоларининг асоссизлигини таъкидлаб, АҚШ адвлатини ушбу террорчилик амалиёти Халқаро қонун-қоидалар ва БМТ уставига қаршидир деб эълон этганди.
Эслатиб ўтамиз генерал Сулаймоинй ва унинг шериклари 2020 чи йлнинг 3 январида Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри аэропортига қарши АҚШ терорчилари ҳаво ҳужумарида шаҳид бўлишганди.