Трамп ва Хитойга қарши иддаоларнинг такрорланиши
Америка президенти яна бир марта Пекинга қарши босимларни кучайтириш учун коронавирусни "Хитой вируси" деб тавсиф этди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Дональд Трамп пайшанба куни ўз тарафдорлари тўпламида Агайя штатидаги Clyde "Клойд" шаҳрида коронавирусни Хитой вируси деб тавсиф этиш билан ушбу вирусни мағлуб этади деб ваъда берди.
Трамп шунингдек АҚШ ҳукумат агентликларига барча асосий дори-дармонларни фақат Америка етказиб берувчи ширкатардан сотиб олиш мажбуриятларини юкдатиладиган фармонни имзолаганини эълон қилди.
Ҳолбуки, тиббиёт соҳаси экспертлари коронавирус пандемияси билан қарши курашишда Трамп давлатининг заиф амали ўнлаб мин америкаликларнинг ўлимига сабаб деб билган бир ҳолда, Трамп ҳалигача коронавирус тарқалиши учун Хитойни айблаш билан гуноҳни ушбу мамлакатга юклатишга ҳаракат қилмоқда,-деб айтишмоқда.
Америка расмийлари охирги ойлар давомида бир неча маротаба Хитойни айблаш билан корнавирусни "Ухань вируси" деб аташди.
Америка ҳозирда коронавирусни юқтириб олиш ва ўлим мизони нуқтаи назаридан жаҳонда биринчи ўринни эгаллайди.
Эълон қилинган охирги расмий маълумотларга кўра, ҳозиргача Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 5 миллион 32 минг нафарга етган ва улардан 162 минг 804 нафар вфот этган.