АҚШ Афғонистондан қўшинларини чиқаради-ми?
АҚШ Мудофаа вазирлиги-Пентагон Афғонистондаги АҚШ қўшинлари сони 5 минггача камайтирилади дея эълон этди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер берган интервьюсида, АҚШ ноябрь ойи охиридага қдара Афғонистондаги ўз қўшинлари сонини 5 минггача камайтиришни режалаштирмоқда.
Эспер изҳороти шу ҳолдадирки, ўтган ҳафта АҚШ президенти Дональд Трамп " Аксис" сайтига берган интервьюсида, яқин орада Афғонистондаги бу мамлакат ҳарбийлар сонини 4 минг нафрага камайтиришни эълон этганди.
2020 йил 29 февралида Қатарнинг Доха шаҳрида имзоланган АҚШ-Толибон тинчлик келишувига биноан, Трамп давлати мамлакат қўшинларини аста -секин Афғонистондан олиб чиқиши кутилмоқда.
Афғонистон давлати эса ушбу келишувни имзоланишида бирор рол ўйнамаган ҳолда Толибон гуруҳининг 5 минг асирларини озод қилишга ваъда берган.
АҚШ 2014 чи йил охирида Афғонистондаги ҳарбий миссиясини тугаганлигини расман эълон қилди аммо Нью-йорк таймс ҳисоботига биноан, Афғонистондаги АҚШнинг 8 минг 700 нафар ҳарбийлари илгаригидек қолмоқда.
АҚШнинг Афғонистонга ҳужумларни бошлаганидан бери, бу мамлакатда гиёҳванд моддалар контрабандаси, нотинчликлар ошиб борган шунингдек бу орада босқинчилар томонидан мусулмонларнинг муқаддас маконларига нисбатан таҳқиррлар ҳам ошиб борган.