Лукашенко президентлик сайлови натижаларига қарши чиққанларга нисбатан позициясини маълум этди
Белорус президенти мамлакат президенлик сайловига қарши чиққан эътирозчиларни жомеанинг " носоғлом" кишилари дея атади.
Кеча Белорус президенти Александр Лукашенко мамлакатнинг 24 - номли телевиденияси билан суҳбатда хавфсизлик кучлар пойтахт-Минскда ва бошқа шаҳарларда 3 минг нафар эъирозчиларни қўлга олиши уларнинг аксарияти маст ҳолда ва наркоман эдилар дея таъкидлади.
Лукашенко шунингдек, Белорусдаги баъзи намойишчилар Польша, Британия ва Чехиядан эдилар ва мамлакатдаги норозилик намойишлар ҳам ушбу мамлакатлардан бошқариларди деб қўшимча қилди.
Белорус Ички ишлар вазирлиги матбуот идораси, Минскда бўлиб ўтган эътирозли намойишларда намойишчилардан бирини ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Белорусдаги эътирозлар президентлик сайловдан бир неча кун олдин бошланди. Улар мамлакатнинг бошқарув тизимига эътироз билдиришмоқда.
Якшанба куни Белоруснинг Марказий сайлов комиссияси мамлакатнинг ҳозирги президенти Александр Лукашенконинг президентлик сайловолди ғалабасини эълон қилади.