Германия: АҚШ босимларига таслим бўлмаймиз
Германия ТИВ раҳбари унинг мамлакати АҚШнинг энергетика /нефт ва газ/ сотиб олиши учун унга етказаётган босимиларга тасли бўлмайдиганини таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Германия ТИВ раҳбари Ҳайко Мас Москвада россиялик касбдоши Сергей Лавров билан қўшма матбуот конференция чоғида " Норд Стрим 2" номли газ қувурлар тармоғига тўхталиб, Берлин давлати АҚШнинг нефт ва газ сотиб олиши учун назарга тутган босимларига таслим бўлмайди ва энергетика харид қилиши тўғрисида ўзи қарор чиқаради деб изоҳлади.
Германия ташқи ишлар вазири ўз сўзларида " Норд Стрим 2" лойиҳаси хусусидаги АҚШ позицияларини танқид қилар экан, шериклар ўртасидаги санкция нотўғри вариантдир ва биз энергия манбаларини қаердан сотиб олишни танлаш ҳуқуқига эгамиз дея қўшимча қилди.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳам конференция чоғида АҚШ сиёсатларини танқид қилиб, Халқаро ядровий келишув атрофидаги вазият бўйича Москва ва Берлин ўртасидаги ҳамкорликларни баён этди.
Лавров шунингдек ушбу келишувни сақлаш учун ҳозирга қадар шанс мавжуд ва нафақат Россия балки Хитой ҳам бу заминда фаолроқ ҳаракат қилмоқда ва Халқаро ядровий келишувнинг Европадаги аъзолари ҳам бу келишувни сақлашга ҳаракат қилишлари зарурий амрдир деб эълон этди.