август 15, 2020 13:21 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқига аъзо 24 давлат АҚШ санкцияларига норозилик билдирмоқда

Европа Иттифоқига аъзо 24 давлат гуруҳ ҳаракатларида АҚШнинг ортиқча санкциялар ва таҳдидларига норозилик билдирди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Европа Иттифоқига аъзо 24 давлат гуруҳ ҳаракатларида АҚШнинг ортиқча санкциялар ва таҳдидларига норозилик билдириб, Вашингтоннинг ҳаддан ташқари санкциялардан фойдаланиши, Европа қитъаси манфаатига хавф туғдиради деб таъкидлади.  

Чоршанба куни Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ўтказган видеоконференция жараёнида, АҚШ санкциялари нисбатан эътирозларини бу мамлакат давлат департаментига эълон этдилар. 

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати хизмати наттоғи Набила Масароли  АҚШнинг " Политика" ахборот сайтига берган интервьюсида, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар АҚШнинг Европа компанияларига ёки қитъа манфаатига қарши ҳаракатларидан хавотир билдириб Вашингтонни танқид қилмоқда деб қўшимча қилди.

Масароли ўз сўзларида,  Европа Иттифоқига аъзо давлатлар бу видеоконференцияда Россияга " Нордстрим2"   қувурлар линиясини қуришига кўмаклашадиган европалик компанияларга қарши АҚШ таҳдидларига алоҳида эъибор қаратдилар. 

Ёрлиқ