Вена шаҳрида Россия -АҚШ музокаралари натижасиз якунланди
(last modified Wed, 19 Aug 2020 08:38:43 GMT )
август 19, 2020 13:38 Asia/Tashkent
  • Вена шаҳрида Россия -АҚШ музокаралари натижасиз якунланди

Вена шаҳрида стратегик барқарорлик бўйича АҚШ ва Россия маслаҳатлашуви келишувсиз якунланди.

ИРНА хабарига кўра,  кеча Россия томони  тарқатган баёнотида,   Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей  Рябков ва АҚШнинг қуролларни назора қилиш бўйича махсус вакили Маршал Биллингслининг душманба ва сешанба кунлари -17 ва 18 августда ўтказган қуролларни назорат қилиш бўйича маслаҳатлашувини натижасиз якунланганини эълон этди.

Баёнотда келтирилишича, Россия ва АҚШ томонлари хавфсизлик стратегик, барқарорлик ва қурол назорати бўйича музокараларни давом эттиришга тайёрлигини яна бир бош таъкидлашган.

Душанба куни  Рябков маслаҳатлашувларни бошланашидан олдин икки мамлакатнинг қурол музокаралари маълум бир чегарани босиб ўтган, аммо ядро ва ракета маслаҳатларида тўб ва чуқур ихтилофлар мавжуд, шунинг учун янги келишвуни кутиш маъносидир деб изоҳлаганди. 

Венада қароргоҳи бўлган Халқаро ташкилотлардаги Россия вакили Михаил Улянов Москва ва Вашингтон ўртасидаги маслаҳатлашувларга тўхталиб, Твиттер саҳифаидаги мурожаатида аниқ бир профессионал музокаралар, давом этаётган тарғибот мазмунидаги  изҳоротлардан афзалроқдир деб аниқлик киритди.

Россия-АҚШ қуролларини назорат қилиш бўйича музокараларнинг аввалги босқичи 2020 йил 22 июнида Вена шаҳрида бўлиб ўтди ва келишувсиз якунланди.

Ёрлиқ