Эрдуған: Туркия Ўрта ер денгизидаги энг катта газ конини топди
Туркия президенти ўз баёнотида Қора денгизда 320 миллиард кубометр бўлган газ конини кашф этганини маълум этди.
Курдпресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Далма боғча саройида сўзлаган нутқида, Fateh қидириш кемаси Tuna-1 зоннасида 320 миллиард кубометр потенсиалга эга газ конларини топди ва бу конлар 2023 йилагача фойдаланишга топширилади деб айтди.
Туркия президенти газ конларини энергетика секторини ривожлантиришда ва мамлакатнинг миллий мустақилигини мустаҳкамланишида катта аҳпмиятга эга бўланига тўхталиб, Sakarya минтақасида геология қидирув ишларни бошлашдан ташқари, Ўрта ер денгизида ҳозирги кунга қадар яна 9 та қидирув зонналари яратган деб қўшимча қилди.
Эрдуған изҳороти шу ҳолдадирки. сўнгги йилларда Анқаранинг Ўрта ер денгизидаги бурғулаш ишлари Туркия ва ЕИ аъзолари шу жумладан Юнонистон ва Кипр билан катта ихтилоф ва баҳсларга сабаб бўлган.
Франция президенти Эмануэль Макрон ҳам Туркияни Ўрта ер денгизи шарқида нефт ва газ қидирув ишларини тўхтатишга чақириб акс ҳолда Анқарага санкция қўллаш билан таҳдид қилди.