Озарбайжон президенти Европа кенгаши парламенти ассамблеяси кузатувчилари билан учрашди
Озарбайжон республикаси президенти Бакунинг Европа кенгашида кўп йиллардан буён аъзо бўлиб келганлигини, ушбу мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий соҳасининг ривожлантириши учун муҳим ва ижобий деб атади
Озарбайжон республикаси президенти Бакунинг Европа кенгашида кўп йиллардан буён аъзо бўлиб келганлигини, ушбу мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий соҳасининг ривожлантириши учун муҳим ва ижобий деб атади. Озартаж ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев якшанба куни Европа кенгаши парламенти ассамблеяси кузатувчиларининг Озарбайжонда конституцияни ислоҳ этиш бўйича референдум ўтказилишида иштирок этиш мақсадида жўнатилган делегацияси билан учрашган чоғида шундай айтдики, Бакунинг Европа иттифоқидаги 15 йиллик аъзолиги ва ҳамкорлиги ушбу мамлакатнинг ўзгаришлари ва тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, Илҳом Алиев конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтказилишини шаффоф ва ҳаққоний бўлиши учун тегишли чора тадбирлар кўрилганига ишора қилиб, ушбу умумхалқ референдумида Озарбайжон аҳолиси ўз фикрларини эркин ва озод намойиш этишади деб таъкидлади.