Россияда коронавирус юқтириб олганлар сони 990 минг нафардан ошди
(last modified Mon, 31 Aug 2020 07:34:57 GMT )
август 31, 2020 12:34 Asia/Tashkent
  • Россияда коронавирус юқтириб олганлар сони 990 минг нафардан ошди

Россиядаги коронавирусни олдини олиш ва назорат қилиш амалиёт штаби мамлакатда бу вирус билан касалланганлар сонини 990 минг нафардан ошганини маълум қилди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россиядаги коронавирусни олдини олиш ва назорат қилиш амалиёт штаби сўнгги 24 соат ичида мамлакатда коронавируснинг 4 минг 980 та янги касаллиги қайд этилиши билан Россияда ушбу вирусни юқтириб олганлар сони  990 минг 326 кишига етди деб эълон қилди.

Россиядаги коронавирусни олдини олиш ва назорат қилиш амалиёт штаби ушу  мамлакатда вирус қурбонлари сонини 17 минг 93 кишига егани ва бу рақам шанба куни билан таққосланганда 68 нафардан кўпроқ эканигини қўшимча қилди.

Россия ҳукумати сўнгги ҳафталарда коронавирусга қарши кураш учун  бир неча марта карантин жорий қилшини иш дастурида жой берди.

Олдинроқ Россия президенти Россияда коронавирусга қарши биринчи вакцина рўйхатга олинганини эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз Россиянинг Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар марказида ишлаб чиқилган вакцина 12 августда рўйхатдан ўтказилиши кутилаётгани хабар қилинганди.

.

 

Ёрлиқ