АҚШда коронавирусдан 183 мингдан ортиқ одам вафот этган
Ҳопкинз университетининг сўнги маълумотига биноан, АҚШда коронавирус натижасида 183 мингдан ортиқ одам қурбон бўлган.
Ҳопкинз университетининг эълонига асосан, сўнгги 24 соат ичида АҚШда коронавирус билан касалланган яна 532 киши вафот этди ва мамлакатда ушбу вирус оқибатида қурбон бўлганлар сони 183 минг 579 кишини ташкил этди.
Маълумотларга кўра, сўнгги бир сутк ичида, 34 минг 306 кишида янги касалланиш ҳолати қайд этилгани билан АҚШда Kovid-19 га чалинганлар сони 6 миллион 299 минг 408 кишига етди.
АҚШнинг Калифорния штати 711 минг 599 та мубталолар ва 13 минг 14 ўлим ҳолатлари билан мамлакатда коронавирус эпицентри бўлиб қолмоқда.
АҚШда коронавирус тобора кўпайиб борарэкан, Дональд Трампнинг вирусга қарши пассив ҳаракатлари ҳам ошиб борган. Сўнгги ижтимоий сўровларга асосан АҚШ халқи Трамп ҳатти ҳаракатини кесин қоралаб, норозилик билдиришмоқда.