НАТО Грузияда ҳам ҳарбий машғулотлар ўтказади
НАТО ҳарбий машқлари Грузияда ўтказилиши кутилмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Грузия мудофаа вазирлиги НАТОнинг " Муносиб шерик- 2020 " номли ҳарбий машқларида қатнашиш учун АҚШ армияси ҳарбий тажҳизотлари ва техникалари олиб келинганини хабар қилиб, АҚШ ҳарбий техникалари бу мамлакатнинг Виржиния штати Норфолк портидан Грузияга олиб келингани ва ҳарбий тажҳизотларига кема, Қора денгизидаги Пути портида лангар ташлаганини қўшимча қилди.
Хабарга асосан, НАТО ҳарбий машқлари 7 сентябр Грузиянинг Визиани базасида бошланади.
Ҳарбий машқларда Грузия, ҳамда НАТОга аъзо АҚШ, Британия, Франция ва Польшадан 2 минг 700 аскар иштирок этади.
Бу НАТОнинг Грузияда ўтказиладиган 5 чи машғулоти бўлиб шунингдек жанговар тайёргарликни ривожлантириш ва АҚШ ва НАТОнинг бошқа аъзолари ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.