АҚШда Трампга қарши 60 кунлик умумхалқ намойишлари бошланади
АҚШ президентлик сайловида 60 кун қолганида АҚШнинг " Фашизмдан воз кечиш" гуруҳи ушбу мамлакатнинг 25 та турли шаҳарларида кенг қамровли намойишлар уюштиришни режалаштирган.
АҚШнинг " Фашизмдан воз кечиш" гуруҳи келаси 60 кун давомида яъни АҚШ сайловлари бўлиб ўтадиган 3 ноябргача АҚШ президенти Дональд Трампга қарши умумий намойишлар уюштиришни режалаштирган.
Гуруҳ 60 кунлик намойишларни шанба уни Нью-йоркнинг Manxetten шаҳри ва бошқа мамлакатнинг 25 шаҳрида бошлади.
Намойишчилар Трампни ва унинг ўринбосари Майк Пенсни ҳокимиятдан четлаштириш мақсадида 60 кунлик қарши курашни бошлагани ва мамлакат кўча -хиёбонларида миллионлаб фуқаролар иштирокида норозилик намойишлар ўтказишни режалаштирганини айтишмқда.
АҚШнинг " Фашизмдан воз кечиш" гуруҳи Трамп сайловларда сохтакорликларга тайёрланаётгани ва фашистик АҚШ режимини яратишга ҳаракат қилаётганини таъкидлашмоқда.
Шу билан бирга Висконсиндаги намойишчилар АҚШ байроғига ўт қўйишди.
Трампнинг барча қаршиликларига қарамай норозилик намойишлар давом этмоқда.
АҚШ президенти норозилик намойишларни бостириш учун мамлакатнинг барча шаҳарларига федерал кучларни юбориш билан бир неча бор таҳдид қилган.