сентябр 07, 2020 12:47 Asia/Tashkent
  • Хитой армияси жанубий Хитой денгизида ҳарбий машқлар ўтказди

Хитой армияси АҚШнинг провакацион ҳаракатларига жавобан жанубий Хитой денгизида ҳарбий машғулотлар ўтказди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Хитой Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотида, ҳарбий машқларда Хитойнинг  Liaoning авиаташувчи кемасида жойлаштирилган қирувчи самолётлар олдиндан тайинланган мақсадларни нишонга олди.

Хитой Мудофаа вазирлигининг баёнотида келтирилишча, мамлакат ҳарбийлари  машқлар пайтида  сувости  ракеталар, патрул самолётлар ва бир нечта махсус қутқарув вертолёт билан айниқса ёрдам вертолётлардан фойдаланишди. Хитой армияси сўнгги ойларда бр нечта бунга ўхшаган ҳарбий машқлар ўтказган.

Хитой ҳарбий машқлари шу ҳолда ўтказилмоқдаки, яқинда  АҚШ соғлиқни сақлаш вазирининг Тайванга ташрифи, Дональд Трампнинг Хитойнинг АҚШ президентлик сайловларда аралашишда айбалашиши, Гонконг  мавзуси ҳамда коронавирус масаласида юзасидан Пекин ва Вашингтон ўртасидаги кескинликлар тобора кучайиб  бормоқда.

Жанубий Хитой денгизи Тинч океанининг бир қисмини ташкил қиладиган  денгиз зоннасидадир ва Хитой бу денгизнинг барчасига аммо Вьетнам, Тайван, Бруней, Филиппин ва Малайзия денгизнинг айрим қисматларини  ўз мулки  сифатида биладилар. Бу мамлакатлар шунингдек нефт ва газга бой Спатли ва Парасел оролларига эгалик қилишни даъво қилишмоқда.

  • қирув

 

Ёрлиқ