Байден Эронга нисбатан ўз сиёсатини маълум этди
(last modified Mon, 14 Sep 2020 06:04:48 GMT )
сентябр 14, 2020 11:04 Asia/Tashkent
  • Байден Эронга нисбатан ўз сиёсатини маълум этди

АҚШ президентлиги сайловларига демократик партиядан номзод Байден ҳозирги президент Трампнинг Эронга қарши позициясини танқид қилди ва бу равишни мувафаққитятсизликка учраганини таъкидлаб ғалаба қозонган тақдирда Эронга нисбатан қандай сиёсат олиб боришини шарҳлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, АҚШ демократларини номзоди Жо Байден  СИ ЭН ЭН сайтида жойлаштирилган  эслатмасида, Трампни Эронга нисбатан сиёсатларини мағлубиятга учраганига тўхталиб,  Трамп Халқаро ядровий келишувдан чиқиши билан катта хатоликка йўл қўйди ва мамлакат манфаатларига қарши қадам ташлади деб изоҳлади.

Байденниг қўшимча қилишича, Трамп ушбу ҳатти -ҳаракати билан АҚШни изоляция қилди. Вашинтоннинг Эронга қарши қурол эмбаргоси муддатини узайтиришга ва Халқаро санкцияларни қайта тиклашга қаратилган икки уринишида, ҳатто Американинг Европадаги энг яқин иттифоқчилари ҳам у билан боришдан ва Эронга қарши туришдан бош тортишди.

АҚШ собиқ президентининг /Барак Абама/ ўринбосари ўз сўзларида шунингдек, Трамп Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус гвардиялари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни террор этиши билан, Эронни мисли кўрлмаган ҳаракатда АҚШ базаларига ракета ҳужумлар уюштиришига сабабчи бўлди ва  бу ҳужумлар натижасида  100 дан огртиқ Вашингтон ҳарбий хизматчирига жиддий жароҳат етказилди деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ