сентябр 15, 2020 13:04 Asia/Tashkent
  • АҚШ сайлови арафасида Трамп Эронга қарши даъволарини такрорлади

АҚШ президенти сайлов кампаниясини давом эттиришида, АҚШнинг айрим ОАВ-ининг ёлғон хабарлари ва Оқ уйнинг урушқоқликка асосланган риторикасига таяниб, Эронни яна бир бор таҳдид қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг айрим ОАВ-нинг  аноним манбага асосланиб тарқатган хабарларига таяниб Твиттер саҳифасида , Эрон давлати генерал Қосим Сулаймонийни ўлдирилиши учун қасос олиш мақсадида АҚШга қарши суиқасд ёки бошқа ҳужумни режалаштираётан бўлиши мумкин деб иддао қилди.

Трамп сайлов кампаниячни давом этириб, Эронни яна бир боо таҳдид қилди ва АҚШ манфаатларига қарши ҳар қандай ҳужумга " минг карра шиддат" билан жавоб беришини таъкидлади.

Кеча АҚШ жосуслик ташкилотлари ва ҳукуматига яқин манбаларига таяниб POLITICO  веб- сайти, Эрон давлати Исломий Иниқлоб соқчилакорпуси Қуддус гвардиялари қўмондонини террор этилгани учун АҚШдан қасос олиш мақсадида  АҚШнинг Жанубий Африкадаги элчисини ўлдиришни режалаширмоқда деб даъво қилганди

Жанубий Африка ТИВ-и эса  Эроннинг бу мамлакатдаги АҚШ элчисига нисбатан таҳдидлари тўғрисидагии АҚШда босиладиган ушбу нашриянинг иддаоларидан ҳайратда қолиб Жанубий Африка  бу ҳақда бирор маълумотга эга эмслигини маълум этди.

Айни пайтда, Эрон ислом республикаси расмийлари Сардор Сулаймонийни ўлдирилиши учун уша даражада қасос олишлари мумкинлигини истисно қилмаган.

Эроннинг буюк генерали Ҳож Қосим Сулаймоний ва унинг сафдошлари 2020 йил 3 январда АҚШ тажовузкорлари ва террорчилари томонидан Бағдод аэропортига уюштирилган ҳаво ҳужумида шаҳид  бўлишганди.

Сардор Сулаймоний Ироқ давлатининг таклифига биноан бу мамлакатга борганди.

 

Ёрлиқ